• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:20

Дам олиш кунлари республикада қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кўтарилади

Жума ва шанба кунлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши кутилмоқда. Якшанба куни эса республика бўйлаб қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.

73
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, шунингдек кечқурун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30–33 даража, жанубий ва чўл ҳудудларда 35–37 даражагача кўтарилади.

Эртага — 4 июль куни фақат Фарғона водийсида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Якшанба — 5 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилиб, кундузи 34–37 даражагача, жанубий ҳудудларда эса 39 даражагача исийди.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 3 июль куни айрим жойларда, айниқса чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

3–4 июль кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел ва сув тошқини хавфи мавжуд.

Тошкент шаҳрида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 31–33 даража бўлади.

4 июль, шанба куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 31–33 даража атрофида бўлади.

5 июль, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 34–36 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво ҳарорати 18–23 даража атрофида сақланади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10 м/с гача кучайиши мумкин.

73
0

Изоҳ