• 11 974 сўм
    64.24
  • 13 701 сўм
    111.62
  • 155 сўм
    2.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    64.24
  • 13 701 сўм
    111.62
  • 155 сўм
    2.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:17

Тошкентда электр таъминотидаги узилиш сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия иш бошлади

Комиссия авария сабабларини, ускуналарнинг техник ҳолатини, электр тармоқларини реконструкция қилиш сифатини ва аварияга қарши ҳимоя тизимларининг самарадорлигини ўрганади. Қарор "Юксак" подстанциясидаги авария оқибатида 55 мингга яқин истеъмолчи электр таъминотисиз қолганидан кейин қабул қилинди.

73
0
Минэнерго

Тошкентда электр таъминотидаги фавқулодда узилишлар сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигида Президент Администрацияси, Бош прокуратура, қатор вазирлик ва идоралар, ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари вакиллари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Комиссия авариялар сабабларини ўрганади, электр тармоқларининг ҳолатини, электр ускуналарининг техник ҳолатини, бажарилган реконструкция ишларининг сифатини, шунингдек, аварияга қарши ҳимоя тизимларининг самарадорлигини текширади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, cалл-марказлар фаолиятини кучайтириш ва аҳолини фавқулодда вазиятлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда ёқилғи-энергетика соҳасида коррупцияга қарши курашиш, барқарор энергия таъминотини таъминлаш, дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, бу йил ёзда электр энергиясига талаб ўтган йилга нисбатан юқори бўлиши кутилмоқда. Шу боис электр тармоқлари ва подстанцияларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, аварияларнинг олдини олиш, авария бригадаларини доимий шай ҳолатда сақлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда энергия самарадорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилиб, электр энергияси ва табиий газни тежаш режалари таҳлил қилинди. Шу билан бирга, айрим йирик корхоналарда энергия ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кескин танқид қилинди. Мутасаддиларга энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, эскирган ускуналарни модернизация қилиб, белгиланган тежамкорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича топшириқлар берилди.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Тегишли қарорлар ижросини таъминламаётган раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

Коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар ҳам танқид қилинди. Бу соҳада "муросасиз ёндашув" зарурлиги таъкидланди. Коррупция жиноятлари учун судланган барча ходимлар ишдан бўшатилади. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги тармоқ корхоналари раҳбарларини тўлиқ аттестациядан ўтказиш, коррупсиявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш бўйича махсус кенгаш тузиш топширилди.

Йиғилиш якунида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, жумладан, электр ва газ инфратузилмаси объектларини таъмирлаш, авариявий захираларни шакллантириш ҳамда аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Тизимнинг барча раҳбарлари шахсий жавобгарлик тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни кечқурун Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги "Юксак" подстанциясида юз берган авария оқибатида пойтахтнинг Яккасарой, Чилонзор, Миробод ва Учтепа туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 55 минг истеъмолчи электр таъминотисиз қолган эди. Бундан ташқари, айрим кичик саноат корхоналарининг электр таъминотида узилишлар қайд этилди.

73
0

Изоҳ