Таиландда 11 ёшли бола бошқарувидаги пикап буддавий роҳиблардан иборат зиёратчилар гуруҳига келиб урилди. Ҳодиса оқибатида тўққиз нафар роҳиб ҳалок бўлди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 2 июль куни мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Мукдахан провинциясида содир бўлган.
AP агентлиги маълумотига кўра, 35 нафар буддавий роҳиб йўлга чиққанларига тахминан 30 дақиқа бўлганида, пикап уларни уриб кетган.
Полиция маълум қилишича, автомашина рулда 11 ёшли бола бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ота-онасига тегишли автомобилни рухсатсиз олиб чиққан. Машина қарийб 10 километр йўл босганидан сўнг бола бошқарувни йўқотган.
Изоҳ