Шерлиев Муродбек Атабекович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Тайинловга қадар у ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шу кунгача Ибрагимов Шерзод Шокирович раҳбарлик қилиб келаётганди. Кеча, 1 июль куни у Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ