• 12 024 сўм
    7.36
  • 13 643 сўм
    -69.76
  • 160 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    7.36
  • 13 643 сўм
    -69.76
  • 160 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:32

Наманганда Россия–Украина урушида қатнашган фуқаро 2,5 йилга қамалди

45 ёшли эркак Россияга ишлашга бориб, у ерда қамалиб қолади. Жавобгарликдан қутулиш мақсадида Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузган.

243
0
gorobzor.ru / Иллюстрация

Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи фуқаро Россия–Украина қуролли можаросида ёлланма сифатида қатнашгани учун 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди ҳукмида маълум қилинган.

Суд материалларига кўра, 1980 йилда туғилган Д.Т. 2023 йил декабрь ойида ишлаш мақсадида Россиянинг Красноярск шаҳрига кетган. Кейинчалик у Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ айбловлар юзасидан ушланган ва жавобгарликдан қутулиш мақсадида Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузган.

Ҳужжатларга кўра, у 2025 йил июнь ойида Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми билан шартнома имзолаб, ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Донецк йўналишидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган. 2025 йил июль ойида фронт чизиғида мина портлаши оқибатида жароҳат олган ва ҳарбий госпиталларда даволанган.

Судланувчининг кўрсатувига кўра, у кейинчалик Россия армияси сафидан қочиб, Қирғизистон орқали Ўзбекистонга қайтиб келган. Иш материалларида унинг Россия фуқаролиги паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлари мавжудлиги қайд этилган.

Суд унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан тўғри квалификация қилди. Айни пайтда, тергов томонидан қўйилган Жиноят кодексининг 154¹-моддаси бўйича айблов суд томонидан чиқариб ташланди.

Суд айбланувчининг айбини тан олгани, пушаймонлиги, қарамоғида тўрт нафар фарзанди борлиги ва турмуш ўртоғи ногирон эканини инобатга олган ҳолда унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Судланувчи ҳукм эълон қилингач, суд залининг ўзида қамоққа олинди.

243
0

Изоҳ