• 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:23

Беш ойда аҳоли банкларга 10 миллиард доллардан ортиқ валюта сотди — Марказий банк

Йил бошидан буён юридик ва жисмоний шахслар томонидан 25,7 миллиард доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олинган бўлса, банкларга сотилган валюта ҳажми 22,3 миллиард долларга етди.

242
0
uznews.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий валютага бўлган умумий талаби 25,7 миллиард долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга юқори.

Шундан юридик шахслар томонидан 20,2 миллиард доллар, жисмоний шахслар томонидан эса 5,5 миллиард доллар миқдорида валюта харид қилинган.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан таклиф этилган хорижий валюта ҳажми ҳам қарийб 5 миллиард долларга ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,6 фоизга ошиб, 22,3 миллиард долларга етган.

Йилнинг дастлабки беш ойида аҳоли томонидан тижорат банкларига 10,2 миллиард доллар сотилган. Юридик шахслар сотган валюта ҳажми эса 12,1 миллиард долларни ташкил этган.

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида миллий валюта курси АҚШ долларига нисбатан 11 938 сўмдан 12 320 сўмгача бўлган оралиқда ўзгариб турган ва йил бошига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган.

Валюта курси ўзгарувчанлигининг ўртача даражаси 30 сўм ёки 0,25 фоизни ташкил этган.

242
0

Изоҳ