• 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:35

Озарбайжон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Озарбайжоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусейн Гулиевни қабул қилди.

132
0
prezident.uz

Учрашувда давлат раҳбари элчининг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Ҳусейн Гулиев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Элчи ўз навбатида дипломатик фаолиятига берилган юксак баҳо учун Президентга миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга кўрсатилган ҳар томонлама қўллаб-қувватлов учун ташаккур изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусейн Гулиев 2012 йил октябрь ойидан буён Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

132
0

Изоҳ