• 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:20

Марказий банк мижозлар томонидан энг кўп шикоят тушган банклар рўйхатини эълон қилди

Тартибга кўра, регулятор банкларга мурожаатлар сабабларини таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва ички назорат механизмларини кучайтиришни тавсия этмоқда.

191
0
uznews.uz

Марказий банк 2026 йил биринчи чораги якунларига кўра, мурожаатлар индекси энг юқори бўлган 10 та банк рўйхатини эълон қилди.

Мурожаатлар индекси банкка келиб тушган шикоятлар улушини банк мижозлари умумий сонидаги улушига нисбатан ҳисоблаш орқали аниқланади.

• Бизнесни ривожлантириш банки – 3,34;

• Anor Bank – 3,29;

• Микрокредитбанк – 3,23;

• AVO Bank – 2,16;

• TBC Bank – 2,06;

• Davr Bank – 1,85;

• Tenge Bank – 1,72;

• Asakabank – 1,26;

• Turon Bank – 1,25;

• Agro Bank – 1,22.

Юқори мурожаатлар улуши қуйидаги муаммоларга эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади:

• банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида етарли тушунтириш берилмаслиги;

• мурожаатларни ўз вақтида ёки сифатли кўриб чиқмаслик;

• такрорий шикоятларга олиб келадиган тизимли камчиликлар;

• масофавий хизматлар, тўловлар, кредитлар ва бошқа операциялар билан боғлиқ муаммоларни кечиктириб ҳал қилиш;

• истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ички назорат механизмларини такомиллаштириш зарурати.

Шу муносабат билан Марказий банк банкларга мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий шикоятларга олиб келаётган омилларни бартараф этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ички назоратни кучайтиришни тавсия этмоқда.

Шу билан бирга, ушбу индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди. У фақат банк мижозлари сонига нисбатан тушган мурожаатлар улушини акс эттиради. Бир чорак давомида 100 тадан кам мурожаат тушган банклар учун индекс ҳисобланмайди.

191
0

Изоҳ