• 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:16

Бу ҳафта давомида иссиқ ҳаво ва қисқа муддатли ёмғир кутилади

Синоптикларнинг прогнозига кўра, ҳафта давомида момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин, жанубий ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилади.

88
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, душанба куни кундуз вақтида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида, Тошкент вилоятида ҳамда Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

23 июнь куни республика шимоли-ғарб ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор, 24 июнда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида айрим жойларда ёмғир кутилмоқда. 25–26 июнь кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво қуруқ бўлади.

Ҳафта давомида мамлакатнинг асосий қисмида ҳарорат +33…+38 даража атрофида бўлади, жанубда эса баъзи жойларда +41…+44 даражагача кўтарилиши мумкин.

Шимоли-ғарбий ҳудудларда кучли иссиқлик душанба куни кузатилади. Чўл зонасида эса бугун ва эртага ҳарорат +41…+44 даражагача етиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат 4–6 даражага пасаяди.

Шамол тезлиги 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг бўронлари кузатилиши мумкин. Тогли ва тоғ олди ҳудудларда вақт-вақти билан қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ ҳамда сел-тошқин ҳодисалари эҳтимоли мавжуд.

Тошкент шаҳрида 22 июнь куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +34…+36 даража атрофида бўлади. 23 июнь куни ёғингарчиликсиз, ҳарорат +36…+38 даража.

24 июнда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор, ҳарорат +34…+36 даража. 25–26 июнь кунлари ҳаво қуруқ бўлади ва ҳарорат яна +36…+38 даражагача кўтарилади.

Тунги ҳарорат асосан +23…+25 даража атрофида сақланади. Шамол шарқий йўналишда 3–8 м/с, баъзи вақтларда 10–12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим ҳудудларида чанг кўтарилиши мумкин.

88
0

Изоҳ