• 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 01:19

Ўзбекистонда янги ўқув йили учун 1-синфга ҳужжатлар қабули бошланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби, зарур ҳужжатлар рўйхати ва маслаҳат олиш усулларини тушунтирди.

101
0
uznews.uz

Аввалроқ, 2026−2027 ўқув йили учун 1-синфга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш жараёни 20 июнь соат 10:00 дан бошланиши ҳақида ёзган эдик.

Бўлажак 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари ва қонуний вакиллари ҳужжатларни расмий рақамли платформалар - my.maktab.uz портали ва my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширишлари керак.

Таъкидлаш жоизки, микроҳудудлар доирасида аризалар жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар қабул қилинади. 1 августдан 31 августгача қабул бириктирилган микроҳудуддан ташқарида яшовчи болалар учун ўтказилади.

Керакли ҳужжатлар:

- 086/у ёки 063-шаклдаги тиббий маълумотнома;

- 3×4 ўлчамли фотосурат;

- ота-она ва боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Маслаҳат олиш учун МТВнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

- 71-203-07-04

- 71-203-04-03

Шунингдек, @mymaktabuz_bot Телеграм-боти орқали ҳам маслаҳат олиш мумкин.

101
0

Изоҳ