Тадбир ташкилотчилари — Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги. Расмий ҳомий — Yandex Go.
Фан-зона соат 19:30 да ўз фаолиятини бошлайди. Соат 22:00 да старт оладиган ўйин трансляциясига қадар меҳмонларни бой ва қизиқарли кўнгилочар дастур кутади. Стадион ҳудудида Yandex Go Taomlar, Lavka ва Yandex Plus сервисларининг тематик майдонлари, шунингдек, фудкорт, интерактив зоналар, танловлар ва мухлислар учун совринли ўйинлар фаолият юритади. Кеча давомида байрамона муҳитни сунъий интеллект ёрдамчиси Алиса қўллаб-қувватлайди.
Мусиқий дастурда Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорлари — Райҳон, Шоҳрух, Шоҳруххон, Абока, шунингдек, Yandex Music нинг ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги Uchqun лойиҳаси доирасида ўзбек рап саҳнасининг ёрқин вакиллари иштирок этади.
«Бунёдкор» стадионидаги фан-зона минглаб мухлисларни бир жойга жамлаб, уларга миллий терма жамоани биргаликда қўллаб-қувватлаш ва жаҳон чемпионатининг энг кутилган учрашувларидан бири ҳиссиётларини баҳам кўриш имкониятини яратади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ