Маълум қилинишича, мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишга уринган. У фуқародан ўзининг юқори лавозимли танишлари орқали уни Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимларидан бирига ишга жойлаштириб қўйганини айтиб, пул талаб қилган.
Шунингдек, у фуқарони кейинчалик МИБнинг ўзи хоҳлаган бошқа туман бўлимига ўтказиб беришда ҳам ёрдам беришини ваъда қилган. Бу хизматлари эвазига 2500 доллар сўраган.
Судья ёрдамчиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ