• 12 052 сўм
    39.93
  • 13 985 сўм
    49.94
  • 165 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    39.93
  • 13 985 сўм
    49.94
  • 165 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:37

Европа инвестиция банки Тошкентда Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасини очди

Европа инвестиция банки (ЕИБ) Тошкент шаҳрида Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасини очди. Бу банкка минтақа давлатлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш ва лойиҳалар ижросини самарали мувофиқлаштириш имконини беради.

113
0
uznews.uz

Маълум қилинишича, ваколатхонанинг очилиши ЕИБнинг Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтириш ва ҳамкор мамлакатларда амалга оширилаётган ташаббусларни яқиндан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Банкнинг ҳозирги ва истиқболли фаолият йўналишлари қаторида Транскаспий халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш, йирик гидроэнергетика лойиҳаларини, жумладан Роғун ГЭСи ва Камбарота ГЭС-1 қурилишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, минтақавий рақамли алоқадорликни ривожлантириш масалалари мавжуд.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Европа инвестиция банки ўртасида 2017 йилда имзоланган рамкавий келишувдан сўнг мамлакат ЕИБ Global учун Марказий Осиёдаги асосий ҳамкорлардан бирига айланган.

Ҳозирда ЕИБ Global Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббусини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.

Улар орасида экологик барқарор ва хавфсиз транспортни ривожлантириш, яшил энергетика ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги инвестициялар, рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасида таъминот занжирларини мустаҳкамлаш ва вакцина ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, муҳим хомашёлар бўйича маҳаллий саноат занжирларини шакллантириш каби йўналишлар бор.

Маълумотларга кўра, имзоланган лойиҳалар ва амалдагӣ англашув меморандумларини ҳисобга олганда, ҳозирда Ўзбекистонда кўриб чиқилаётган операциялар портфелининг умумий қиймати 1 миллиард еврога етган.

Банк мазкур ташаббусларни суверен ва субсуверен кредитлар, давлат-хусусий шериклик механизмлари, хусусий секторни молиялаштириш, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони қўллаб-қувватлаш, улушли инвестициялар ҳамда аралаш молиялаштириш воситалари орқали амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, ЕИБ Global минтақадаги маслаҳат хизматларини ҳам кенгайтирмоқда. Хусусан, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ЕИБ Global ва “O‘zsuvta’minot” АЖ ўртасида Тошкент шаҳридаги Сурум оқова сувларни тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш лойиҳасини маслаҳат жиҳатидан қўллаб-қувватлаш имкониятларини ўрганиш бўйича Ниятлар декларацияси имзоланди.

Лойиҳа бўйича барча зарур келишувлар олиниб, комплекс экспертиза жараёнлари муваффақиятли якунланса, ЕИБ Global суткасига 300 минг куб метр оқова сувни қайта ишлаш қувватига эга бўлган янги тозалаш иншоотини қуриш бўйича битимни тайёрлаш ва амалга оширишда маслаҳат хизматлари кўрсатади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа амалга оширилиши пойтахтдаги оқова сув тизимлари хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда мавжуд инфратузилмага тушаётган юкламани камайтириш имконини беради.

113
0

Изоҳ