Қашқадарё вилоятида Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳисобланган Рузибой Сатторов 116 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Рузибой Сатторов Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган бўлиб, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фронтдан она юртига қайтган фахрийлар сафидан эди.
Вилоят ҳокимлиги маълумотларига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятидан 47 минг 51 нафар фуқаро, жумладан 95 нафар аёл фронтга сафарбар этилган. Урушдан сўнг улардан 22 минг 77 нафари уйига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатдаги энг кекса фахрийнинг орзуси ушалган эди. Президент топшириғига кўра, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг транспорт самолёти Хонобод аэропортига юборилиб, Рузибой Сатторов илк бор самолётда парвоз қилган эди.
Изоҳ