• 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:17

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 20–22 июнь кунлари кутилаётган узоқ муддатли ёмғирлар сабаб республикадаги тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

86
0
Ўзгидромет

Хусусан, қуйидаги ҳудудларда хавф юқори бўлиши мумкин:

• Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Камаши, Ғузор туманлари;

• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денау, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

• Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

• Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

• Жиззах вилояти: Заомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

• Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Шунингдек, ёмғир суви тўпланиши натижасида айрим ҳудудларда вақтинча сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Мутасаддилар аҳолидан, айниқса тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ва йўлга чиқувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.

86
0

Изоҳ