• 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:24

47 нафар йўловчи билан ҳаракатланиб, йўлда ағдарилиб кетган автобус ҳайдовчиси қамалди

Ҳайдовчи руль бошқаруви вақтида сув ичиш ва идиш қопқоғини қидириш билан чалғиб, бошқарувни йўқотган. Икки киши ҳалок бўлган.

203
0
uznews.uz

Томди тумани суди 2026 йил 11 июнь куни 5 январь тонгида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳукм чиқарди. 

Суд ҳужжатларига кўра, “ERKIN EMINA EXPRESS TOUR” МЧЖга қарашли ZHONGTONG LCK6127HGN русумли автобус “Учқудуқ–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Автобус Зарафшон шаҳридан чиққач, халқаро аҳамиятга эга А-379 автомобиль йўлининг 167–168-километр оралиғида ағдарилиб кетган.

Судда аниқланишича, ҳайдовчи йўл давомида сув ичиш ва идиш қопқоғини қидириш билан чалғиб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада автобус йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, пастликка тушган ва ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида уч нафар йўловчи — вояга етмаган К.И, Ж.С ва З.А. воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, бир неча йўловчилар оғир, ўрта оғир ва енгил тан жароҳатлари олган.

Томди туман суди ҳайдовчи Х.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топди.

Суд унга 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Суд қарорига кўра, ҳайдовчидан МЧЖ фойдасига 147,3 миллион сўм миқдорида моддий зарар ундирилади.

203
0

Изоҳ