• 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:32

Тошкентда мактаб ўқувчиларидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

Улар жабрланувчини гиёҳванд модда тарқатишда айблаб, уни интернетда шарманда қилиш ва ўлдириш билан таҳдид қилишган ва ундан пул талаб қилиб келишган.

129
0
Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментига келиб тушган мурожаатда фуқаро тўрт кишидан иборат гуруҳ томонидан тазйиққа учраётганини маълум қилган. 

Аниқланишича, гумонланувчилар жабрланувчига нисбатан зўравонлик ишлатиб, уни гиёҳванд моддалар тарқатишда айблаган ҳамда мажбуран видеога олган. Шунингдек, ушбу видеони ижтимоий тармоқларда тарқатиб, уни жиноятчи сифатида кўрсатиш ва ўлдириш билан қўрқитиб, 500 АҚШ доллари талаб қилиб келган.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида гуруҳ аъзолари — 2006 йилда туғилган икки нафар фуқаро ҳамда 2008 ва 2009 йилларда туғилган икки нафар мактаб ўқувчиси қўлга олинди.

Улар Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автотураргоҳлардан бирида жабрланувчидан 300 АҚШ доллари ва 2 миллион 400 минг сўм олаётган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида улардан 300 АҚШ доллари, 2 миллион 400 минг сўм пул маблағлари, олтита мобил телефон, бир дона пичоқ ва бир дона ўткир тигли буюм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан гуруҳ етакчисига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (товламачилик), 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қолган уч нафар гумонланувчига нисбатан эса Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

129
0

Изоҳ