• 12 089 сўм
    23.49
  • 13 802 сўм
    47.33
  • 154 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 089 сўм
    23.49
  • 13 802 сўм
    47.33
  • 154 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 13 июн 11:47

Тошкент марказида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди, аҳоли эвакуация қилинди

Тошкент шаҳар ФВБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

693
0
Видеодан кадр

Бугун, 13 июнь куни соат 10:21 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой тумани Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносининг фасади ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, соат 10:23 да ёнғинни бартараф этишга киришди. Ёнғин соат 11:00 да қуршаб олинган ва соат 11:10 да тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, кўп қаватли уйнинг барча аҳолиси эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳодисанинг аниқ сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

693
0

Изоҳ