Uzbekistan Airways матбуот хизмати Ўзбекистон шаҳарларидан Россия Федерациясига амалга ошириладиган айрим рейслар частотаси қисқартирилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур қарор авиация ёқилғиси танқислиги ҳамда унинг нархи ошгани сабабли мажбурий тарзда қабул қилинган.
Бекор қилинган рейслар йўловчилари учун жаримасиз тарзда чиптани бошқа рейсга кўчириш ёки маблағни тўлиқ қайтариб олиш имконияти яратилган.
Янгиланган парвозлар жадвали билан танишиш ва авиачипталарни брон қилиш учун авиакомпаниянинг расмий сайти ёки мобил иловасидан фойдаланиш мумкин.
Изоҳ