• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:21

Ўзбекистонда қўпол қоидабузарликлар учун автомобилни вақтинча олиб қўйиш таклиф этилмоқда

Вояга етмаган шахсга автомобил бошқарувини топширганлик учун алоҳида жавобгарлик жорий этиш, шунингдек, ЙҲҚни мунтазам равишда қўпол бузувчи ҳайдовчилар учун жарималар бўйича чегирмаларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

74
0
uznews.uz

Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов маълум қилди.

Қайд этилишича, айрим автомобил эгалари транспорт воситасини вояга етмаган шахсларга бошқариш учун бермоқда. Бу эса ўлим ва оғир тан жароҳатлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, айниқса аҳоли яшаш пунктларида ноқонуний пойгалар ташкил этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан ЙҲҚнинг 5 турдаги қўпол қоидабузарликлари учун автомобилни вақтинча олиб қўйиш тарзидаги маъмурий жавобгарлик чорасини жорий этиш таклиф қилинган.

Таклифларга кўра, автомобилни вояга етмаган шахсга бошқариш учун бериш, шунингдек ноқонуний пойгаларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун эса автомобилни мусодара қилиш жазоси қўшимча равишда жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Доимий равишда қоидабузарлик содир этадиган ҳайдовчилар бир йил муддатга жарималарни чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини жорий этиш ҳам таклиф этилмоқда.

74
0

Изоҳ