• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:23

2027 йилдан ҳудудларда саратонга қарши миллий дастур жорий этилади

Яқин йилларда аҳоли орасида кенг тарқалган саратон турлари бўйича скрининг текширувлари қамровини 60 фоизгача етказиш, қон касалликларини эрта аниқлаш кўрсаткичини эса икки баравар ошириш режалаштирилмоқда.

37
0
Иллюстрация

Президент халқаро стандартлар асосида онкологик касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари билан танишди.

Тақдимотда аҳоли орасида энг кўп учрайдиган саратон турлари бўйича мақсадли тиббий кўриклар қамровини 60 фоизгача етказиш, шунингдек, онкологик беморларнинг беш йиллик яшовчанлик кўрсаткичини 35 фоиздан камида 45 фоизгача ошириш мақсад қилингани қайд этилди.

Бу мақсадларга эришиш учун 2027 йилдан бошлаб ҳудудларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Саратонга қарши миллий дастур босқичма-босқич жорий этилади.

Дастур доирасида шифокорларнинг онкологик ҳушёрлиги оширилади. Улар онкологик касалликларнинг илк белгиларини аниқлаш ва беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган муассасаларга йўналтириш бўйича қайта тайёргарликдан ўтказилади.

Шунингдек, халқаро тавсиялар асосида клиник қўлланмалар қабул қилиниб, ташхис қўйиш ва даволаш жараёнида бир нечта мутахассис иштирок этадиган мультидисциплинар ёндашув амалиётга татбиқ этилади.

Энг кўп тарқалган онкологик касалликларни эрта аниқлаш дастурлари ҳам ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич жорий қилинади.

Беморларни қисқа муддатда текшириш ва ташхис қўйиш имконини берувчи тезкор диагностика йўллари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилади.

Хусусан, 2026–2030 йилларда мазкур касалликларни эрта босқичларда аниқлаш даражасини ҳозирги 30–40 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилган.

Ташхис қўйиш билан трансплантация ўтказиш ўртасидаги муддатни 6 ойдан 3 ойгача қисқартириш чоралари кўрилади.

Гематологик касалликларга чалинган беморларнинг ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан 100 фоиз қамраб олиниши таъминланади.

Шунингдек, ҳудудларда гемопоэтик илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалиётини жорий этиш режалаштирилган.

37
0

Изоҳ