11 июнь куни Тошкент халқаро аэропортига АҚШдан чартер рейс қўнди. Унинг бортида АҚШ миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 24 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган, деб хабар берди ИА «Дунё».
Фуқароларнинг ватанга қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШнинг ваколатли идоралари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик натижаси бўлди.
Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда хавфсиз транспортировкани таъминлаш каби барча ташкилий ва ҳуқуқий жараёнлар келишиб олинган.
Изоҳ