Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бугун расман старт берилади. Тарихда илк бор уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган мундиалда 48 та миллий терма жамоа иштирок этади.
Мусобақанинг очилиш учрашуви Мексика пойтахти Мехико шаҳридаги афсонавий "Ацтека" стадионида бўлиб ўтади. Унда мезбон Мексика терма жамоаси Жанубий Африка вакилларига қарши майдонга тушади.
Турнирнинг илк кунида яна бир учрашув ташкил этилади. Унда Жанубий Корея ҳамда Чехия миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
2026 йилги мундиал футбол тарихидаги энг йирик жаҳон чемпионати сифатида қайд этилмоқда. Янги форматга кўра, мусобақада 48 та терма жамоа қатнашади ва жами 104 та учрашув ўтказилади.
Жаҳон чемпионати баҳслари АҚШ, Канада ва Мексиканинг 16 та шаҳридаги стадионларда бўлиб ўтади. Финал учрашуви эса 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатidagi "MetLife Stadium" аренасида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, мундиал иштирокчилари қаторидан жой олган. Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ гуруҳда Колумбия, Португалия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ