• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:56

Тошкент ИЭСдаги носозлик туфайли бешта туманда электр таъминотида узилиш кузатилди

Ҳодиса оқибатида пойтахтнинг бир нечта туманида электр энергияси узилиб, метронинг учта йўналишида поездлар ҳаракатида қисқа муддатли узилишлар юзага келди.

398
0
Видеодан кадр

4 июнь куни соат 12:41 да Тошкент иссиқлик электр маркази (ИЭС) трансформаторида носозлик юзага келди.

Бунинг натижасида Миробод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилди.

Шунингдек, айрим фуқаролар метрода ҳам электр энергияси ўчиб қолганини маълум қилди.

Энергетика вазирлигига кўра, носозлик соат 13:01 да бартараф этилган. Соат 13:22 га келиб эса истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўлиқ тикланган.

Тошкент метрополитени матбуот хизмати маълум қилишича, соат 12:41 атрофида «Ўзбекистон», «Чилонзор» ва «Юнусобод» линияларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш қайд этилган.

Бунга шаҳар юқори кучланишли электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган.

Қайд этилишича, электр энергияси ўчиши оқибатида поездлар ҳаракати ва станциялардаги ёритиш тизимига вақтинча таъсир кўрсатган. Воқеадан сўнг метрополитен мутахассислари вазиятни тезкор назоратга олган, ҳаракат хавфсизлиги ва метро фаолиятини таъминлаш мақсадида захира генераторлари ишга туширилган.

398
0

Изоҳ