Жорйи йил 25 июль куни соат 00:00 дан Яккасарой туманидаги Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади.
Маълум қилинишича, 40 кун давомида "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК умумий узунлиги 1 540 метр бўлган диаметри 530 мм бўлган магистраль иссиқлик қувурини алмаштириш ишларини амалга оширади.
Мазкур ҳудудда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча икки бўлак бўйича чекланади.
Ҳайдовчиларга маршрутни олдиндан режалаштириш ва имкон қадар муқобил айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.
Изоҳ