Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий кон металлургия комбинати НКМК Мурунтов олтин конида автосамосвал енил машинани босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. НКМК матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унда қайд этилишича, 2026 йил 21 июль куни соат 05:30 атрофида кон ҳудудида автосамосвал (автоағдаргич) ва хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда икки нафар ишчи-ходим вафот этган.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан махсус текширув ўтказилиб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва содир бўлиш ҳолатлари ўрганилмоқда.
НКМК маълум қилишича, бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида масъул хизматлар томонидан қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ