Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рафеда бинти Абдул Азиз ишонч ёрлиқлари нусхаларини Ўзбекистон ТИВ раҳбари Баҳтиёр Саидовга топширди.
"Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик. Сўнгги йилларда олий даражадаги мулоқотлар туфайли икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдик," - дейилади хабарда.
Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кўплаб соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилди.
ТИВ вазири Элчига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб, унинг масъулиятли фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлади.
Изоҳ