• 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:03

Тошкентда президент ва унинг оила аъзолари ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс суд қилинди

61 ёшли эркак Instagram'даги видеога президент ва унинг оила аъзолари ҳақида обрўсизлантирувчи мазмундаги изоҳлар қолдирган.

254
0
uznews.uz

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди Ўзбекистон президенти ва унинг оила аъзолари ҳақида ҳақоратомуз ва ёлғон маълумот тарқатган фуқарога нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди.

Суд материалларига кўра, 1965 йилда туғилган Р. Т. 2026 йил 25 апрель куни Instagram ижтимоий тармоғида президент ва унинг оила аъзолари ҳақида обрўсизлантирувчи мазмундаги изоҳлар қолдирган. Ушбу ҳаракат жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш сифатида баҳоланган.

Р. Т. айбига иқрор бўлиб, изоҳларни маст ҳолатда билмасдан ёзиб юборганини айтган. Шунингдек, у қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик сўраган.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 202²-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари — 20 млн 600 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.

Шунингдек, иш доирасида олинган “iPhone 11” телефони эгасига қайтарилгани маълум қилинди.

254
0

Изоҳ