Ўзбекистон ТИВ вазири Сейшел ТИВ ва диаспора вазири Барри Форо билан учрашди, деб хабар қилди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш йўлларини атрофлича кўриб чиқдилар.
Хусусан, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида қўшма механизмларни яратиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамлар ҳақида келишувга эришилди. Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сейшел ҳукуматлари ўртасида умумий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Сейшел билан дипломатик муносабатларни 2024 йил сентябрь ойида ўрнатган эди.
Маълумот учун, Сейшел (Сейшел Республикаси) Ҳинд океанида, Мадагаскардан шимоли-шарқда, Африканинг шарқий қирғоғидан тахминан 1 600 км узоқликда жойлашган давлатдир.
Изоҳ