• 12 021 сўм
    -20.73
  • 13 734 сўм
    -10.44
  • 158 сўм
    2.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -20.73
  • 13 734 сўм
    -10.44
  • 158 сўм
    2.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 29 апрел 21:29

Энди жарима майдончасидан автомобилни онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган янги тартибга кўра, ҳайдовчилар эндиликда жарима майдончасида сақланаётган автомобилларини онлайн ариза топшириш орқали қайтариб олишлари мумкин.

237
0
uznews.uz

Автомобилни олиб чиқиш учун my.gov.uz портали, ЙҲХБ мобил иловаси ёки давлат хизматлари марказлари орқали ариза юбориш кифоя. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ариза топшириш ва текшириш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади.

Ариза юборилгандан сўнг тизим ҳайдовчи ҳақидаги маълумотлар ва транспорт воситасининг ушлаб турилиш сабабларини текширади. Агар қоидабузарлик бартараф этилган бўлса ёки маъмурий иш бўйича қонуний қарор қабул қилинган бўлса, ариза берувчига автомобилни жарима майдончасидан бир иш куни ичида олиб чиқишга рухсат берувчи хабар юборилади.

237
0

Изоҳ