• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 29 апрел 09:21

Чехия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Икки кунлик ташриф давомида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

250
0
minval.az

Чехия бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон-Чехия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, "яшил" энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни чуқурлаштириш масалалари диққат марказида бўлди.

Шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама платформаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.

250
0

Изоҳ