• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 28 апрел 12:24

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни босиб кетди

Тошкент шаҳрида юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юбориши оқибатида у ҳалок бўлди.

891
0
uznews.uz

Маълумотларга кўра, ҳодиса 25 апрельга ўтар кечаси соат 02:00 атрофида Жалойир ва Сергели темир йўл бекатлари оралиғида содир бўлган. 2004 йилда туғилган йигит темир йўл изларида бўлган ва ҳаракатланаётган поезд остида қолган.

Дастлабки тахминларга кўра, у маст ҳолда бўлган бўлиши ва темир йўл ёнида ухлаб қолган бўлиши мумкин.

Ҳодиса вақтида шлагбаум ёпиқ бўлган, поезд эса сигналлар берган ҳолда одатий тартибда ҳаракатланган. Машинист йигитни тахминан 500 метр масофада пайқаган, бироқ поездни ўз вақтида тўхтатишга улгурмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.

891
0

Изоҳ