Дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике Нью-Йорк шаҳрида имзоланди. Ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Гвинея-Бисаунинг БМТдаги миссияси раҳбари Самба Сане имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирган.
Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ва икки томонлама муносабатларнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаб топиш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳ