Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида икки нафар шахс пичоқланганлиги оқибатида вафот этганлиги юзасидан хабар тарқалди.
Тошкент вилояти прокуратураси хабарига кўра, 2026 йил 22 апрель куни Ангрен шаҳрида бир неча шахслар ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал давомида улардан бири ошхона пичоғи билан икки нафар жабрланувчига ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар етказган ҳолда қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жабрланувчиларга пичоқ билан тан жароҳати етказишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ