• 12 042 сўм
    -18.06
  • 14 148 сўм
    -35.69
  • 161 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    -18.06
  • 14 148 сўм
    -35.69
  • 161 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:16

20 кун ичида 22,6 минг ҳайдовчи камералар орқали жарима баллари олди

ИИВ ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати янги балл ҳисоблаш тизими бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

235
0
uznews.uz

Аввалроқ 1 апрелга қадар жарима баллари ДЙҲХХ ходимларининг баённомалари асосида ҳисоблангани ҳақида ёзган эдик. Шу ойдан бошлаб махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари томонидан қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари ҳисобланадиган бўлди.

ЙҲХБдан UzNews.uz’га маълум қилишларича, жорий йил 22 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича жами 22 638 нафар ҳайдовчи 5 баллдан жарима тўплаган. Ушбу ҳайдовчилар хавф остида: 12 баллга етганда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Шу кунга қадар фақат уч нафар ҳайдовчи қоидабузарликлар сабабли 10 балл тўплаган. Мамлакатда максимал 12 балл жамғариш ҳолатлари ҳали қайд этилмаган.

235
0

Изоҳ