• 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 23 апрел 10:01

Raiffeisen Bank Ўзбекистонда сўмда вакиллик ҳисобварақларини очди

RBI'нинг Ўзбекистон тизимига уланиши хорижий инвесторлар учун имкониятларни кенгайтиради ва мамлакатнинг халқаро молия тизимига интеграциясини кучайтиради.

111
0
kurier.at

Raiffeisen Bank International AG (RBI) Ўзбекистон Марказий банкида миллий ва хорижий валютада вакиллик ҳисобварақларини очди, деб хабар берди Марказий банк Матбуот хизмати.

"Бу Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш ва унинг халқаро молия тизимига интегратсиялашуви йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир," - дейилади Марказий банк хабарида.

Марказий банкнинг таъкидлашича, бу орқали хорижий инвесторларнинг давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозорида фаол иштирок этиши таъминланади.

Бундан ташқари, иккиламчи бозорда савдо ҳажмининг ошиши ҳисобига асосий муддатлар бўйича даромадлилик эгри чизиғи бозор тамойиллари асосида шаклланади.

Шунингдек, хорижий капитал оқими ҳисобига иқтисодиётда узоқ муддатли молиявий ресурслар кенгаяди ва пул-кредит сиёсати трансмиссиясининг самарадорлиги ошади.

Маълумот ўрнида, Raiffeisen Bank International — Австриянинг энг йирик банк гуруҳларидан бири, кооператив банк. Бош қароргоҳи Венада жойлашган. Австриядан ташқари, у Марказий ва Шарқий Европанинг яна 14 та давлатида фаолият юритиб, 17,2 миллион мижозга хизмат кўрсатади.

111
0

Изоҳ