• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:17

Ўзбекистонда 9 май арафасида уруш қатнашчиларига 30 млн сўм тўланади

Шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганлар оилаларига ҳам моддий ёрдам кўрсатилади.

125
0
uznews.uz

Пайшанба куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевга 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари ҳақида ахборот берилди.

Жорий йилда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тўлаш таклиф этилди.

Бундан ташқари, ушбу кунда уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, кекса авлод ва устозларга алоҳида эътибор ва ҳурмат кўрсатилади. Ёлғиз ва кам таъминланган фахрийлар уй-жойлари ободонлаштирилиб, турли хотира ва тантанали тадбирлар ўтказилади.

Шу билан бирга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Ватан фидойиларининг хотираси абадийлаштирилади. Уларнинг оилаларига моддий ва маънавий кўмак берилади.

Ҳарбий хизматчиларнинг жасорати ва мардлигини улуғлашга қаратилган маънавий-маърифий ҳамда ватанпарварлик тадбирлари ҳам режалаштирилган.

Мамлакат бўйлаб «Бурч, жасорат, матонат!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, уч авлод учрашувлари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

Йиғилиш якунида Президент томонидан тегишли ҳужжатлар имзоланди.

125
0

Изоҳ