• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:31

Тошкентдаги йирик савдо марказларида китоб дўконлари очиш мажбурий бўлади

Президентнинг Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатда савдо марказларида китоб дўконлари очиш, китоб кўчаларини ташкил этиш, Tashkent Book Fest халқаро китоб фестивалини ўтказиш ва китобхонликни оммалаштиришга қаратилган бошқа ташаббуслар назарда тутилган.

65
0
Instagram

Қарорга мувофиқ, майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо марказларида китоб дўконлари очиш мажбурий тартибда жорий этилади.

Toshkent kitob tijorat уюшмаси аъзоларига турар-жой массивлари, бозорлар, йирик савдо марказлари, кенг кўчалар ва аҳоли гавжум ҳудудларда енгил конструкцияли китоб павильонлари ҳамда Book Cafe очишга рухсат берилади.

Шунингдек, Тошкентдаги сутка давомида фаолият юритувчи сайилгоҳларда махсус "Китоб кўчалари" (Kitob ko‘chalari) ташкил этилади.

Қарорга кўра, бўш турган давлат бинолари ва иншоотлари китоб дўконлари очиш учун тадбиркорларга 5 йил муддатга бепул фойдаланишга берилади.

Бундан ташқари, Тошкентда Tashkent Book Fest халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси, "Энг китобхон туман" (Eng kitobxon tuman) танлови ўтказилади ҳамда аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштиришга қаратилган бошқа лойиҳалар амалга оширилади.

65
0

Изоҳ