• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:02

Сергели машина бозори, “Фархадский”, “Ўрикзор” ва “Қўйлиқ” бозорлари сотувга қўйилди

Тошкентдаги 35 та бозор ва савдо комплекси оммавий савдога чиқарилади.

322
0
uznews.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

Ҳужжатга мувофиқ, пойтахтдаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади.

Қарорга кўра, савдоларда буюртмачи сифатида «Тошкент инвест компанияси» АЖ иштирок этади. Компания ҳар бир объект бўйича тайёр бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва шу асосда объектлар сотувга қўйилади. Бозорларни сотишдан тушган маблағнинг 1 фоизи ҳамда савдога чиқариш харажатлари компанияга ўтказилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, бозор ва савдо комплекслари ҳудудида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар мажмуалар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этиш шарти белгиланади. Зарур ҳолларда ушбу объектлар негизида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бинолар «Тошкент инвест компанияси»га ўтказилиши мумкин.

Сотувга қўйилган бозорлар орасида «Наврўз» деҳқон бозори, «Чилонзор буюм савдо комплекси», «Бек тўпи» савдо комплекси, Сергели деҳқон бозори, Сергели автотранспорт ва эҳтиёт қисмлари бозори, «Паркент» универсал савдо комплекси, «Янгиобод» ихтисослашган бозори, «Авиасозлар» деҳқон бозори, «Қора-қамиш» ва «Фарҳод» деҳқон бозорлари, «Ўриқзор» савдо комплекси, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ҳамда бошқа объектлар мавжуд.

Жами рўйхатга 35 та бозор, савдо комплекси ва уларнинг филиаллари киритилган:

322
0

Изоҳ