• 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 1 апрел 18:12

ЙҲХХ "техпаспорт"лар учун амал қилиш муддатини жорий этиш сабабини маълум қилди

Ушбу норма автомобилнинг асосий таркибий қисмларини, шу жумладан кузов ва двигателни хатловдан ўтказиш учун жорий этилган бўлиб, 1 апрелдан кейин берилган "техпаспорт"ларга нисбатан қўлланилади.

208
0
uznews.uz

Аввалроқ, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани алмаштириш муддати жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан буён ҳужжат ҳар беш йилда мажбурий равишда янгиланиши керак. Ушбу норма ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.

ЙҲХХ Матбуот хизматининг тушунтиришича, ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 30 мартдаги 125-сонли қарори билан белгиланган.

Қайд этилишича, "техпаспорт"нинг амал қилиш муддати мавжудлиги янгилик эмас: бу тартиб ID-карта, паспорт ва шахсни тасдиқловчи бошқа бир қатор ҳужжатларнинг ўзида ҳам амал қилиш муддати кўрсатиб ўтилган.

"Транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати кузов ва двигатель каби автомобилнинг асосий агрегатлари мавжудлигини хатловдан ўтказиш мақсадида белгиланган бўлиб, 5 йилни ташкил этади. Мазкур тартиб 2026 йил 1 апрелдан кейин берилган гувоҳномаларга нисбатан татбиқ этилади," - дейилади хабарда.

208
0

Изоҳ