Ижтимоий тармоқларда номаълум эркакнинг автобус салонида беҳаё хатти-ҳаракатлар содир этаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 09:45 да 42-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобус салонида содир бўлган.
48 ёшли йўловчи Т.С. автобус салонида уятсиз ҳаракатларни содир этган. У ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Т.С.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Материаллар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ