Қўмита матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,77 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туристлар сони 441 минг кишига, яъни 33 фоизга ошган.
Асосий туристлар оқими анъанавий равишда қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Энг кўп ташриф буюрувчилар Қирғизистондан бўлиб, улар сони 521 минг нафардан ошган. Кейинги ўринларда Тожикистон (469 минг) ва Қозоғистон (386 минг) турибди.
Шунингдек, туристлар сони бўйича етакчи ўнликка Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ва Жанубий Корея (5 минг) давлатлари ҳам кирган.
Изоҳ