Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қиз ўзининг ўгай онаси томонидан қийноққа солингани ҳақида видео мурожаат тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилди. Аниқланишича, 40 ёшли Н. Ш. Юнусобод туманидаги уйида ўзининг 12 ёшли ўгай қизи Н. Г.ни бир неча бор калтаклаган.
Қайд этилишича, қиз ҳеч қачон ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.
Ҳозирги вақтда жабрланувчи пойтахт ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилган ва давлат ҳимояси остида.
Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ Ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н. Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ