• 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    7.74
  • 14 004 сўм
    -76.07
  • 151 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:45

Тошкентда қариндоши ЙПХ инспекторларига ҳужум қилгани учун вилоят ИИБ ходими ишдан бўшатилди

Malibu автомашинасини бошқарган маст ҳайдовчи билан боғлиқ воқеа жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлди ва ИИВ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилди. Ушбу ҳолат хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш сифатида баҳоланмоқда.

204
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда маст Malibu ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, воқеа жойига етиб келган ЙПХ ходимларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, 2 апрель куни содир бўлган воқеа иштирокчилари Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими ва унинг яқин қариндоши бўлган.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ ўринбосари Диёрбек Саттаров бошчилигида ички ишлар органлари тизимида хизмат интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда юқоридаги воқеа қаттиқ танқид қилинди.

Ушбу ҳолат хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатувчи салбий кўриниш сифатида баҳоланмоқда.

Шу муносабат билан ҳуқуқбузарнинг қариндоши бўлган Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими подполковник Шерзод Пардаев вазирликнинг тегишли буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Йиғилиш якунида раҳбар ходимларга зудлик билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

204
0

Изоҳ