Ўтган йилнинг декабрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлгани фақат учинчи терма жамоа номи плей-офф босқичи ўйинларидан кейин маълум бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Кеча тунда мундиал йўлланмаси учун жамоалар плей-офф босқичида баҳс олиб боришди. Ўтиш ўйинида Конго ДР терма жамоаси Ямайкага қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди. Конго ДР миллий терма жамоаси Ўзбекистон МТЖ бор бўлган “К” гуруҳидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, мундиал гуруҳ босқичида Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "K" гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ