• 12 142 сўм
    -52.11
  • 14 080 сўм
    95.66
  • 151 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 142 сўм
    -52.11
  • 14 080 сўм
    95.66
  • 151 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 15:59

Тошкентда автобус ҳайдовчиси вояга етмаган пиёдани уриб юборди - видео

Жабрланувчига шифокорлар томонидан бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган.

200
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 2 апрель куни Тошкентда йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси кичкина қизчани уриб юборгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошшаҳартрансхизмат АЖ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Бугун, 2 апрель куни соат 12:41 атрофида 5-автобус саройи филиали тасарруфида бўлган MAN автобусининг 1975 йилда туғилган ҳайдовчиси М.А. Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида автобуслар учун ташкил этилган махсус йўлак (БРТ) бўйлаб "Жанубий вокзал" томондан "Бобур" кўчаси томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида, тартибга солинган пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган жойидан ташқари ҳаракат қатнов қисмидан светафорнинг қизил чироғида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан югуриб кесиб ўтаётган 2013 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳайдовчи М.А. жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб зудлик билан тез тиббий ёрдамга хабар берган. Воқеа жойига келган тез тиббиий ёрдам бригадаси жабрланувчини шифохонага олиб борган. Шифокорларнинг бирламчи маълумотига кўра жабрланувчига бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Ҳозирда пиёда шифокорлар назоратида.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилган.

200
0

Изоҳ