• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 март 08:55

Кечқурунги қордан сўнг Тошкент ҳавоси яхши даражага чиқди

Пойтахтда ҳаво сифати кўрсаткичлари соғлиқ учун яхши даражада экани маълум қилинди.

220
0
uznews.uz

IQAir мониторинг платформаси маълумотларига кўра, 10 март куни соат 08:00 ҳолатига пойтахтда ҳаво сифати индекси (AQI) 43 ни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич халқаро тасниф бўйича «яхши» (Good) даражага тўғри келади.

Қайд этилишича, ҳаводаги PM2.5 майда заррачалари миқдори 7,9 микрограмм/м³ даражасида аниқланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич аҳолининг аксарияти учун саломатликка жиддий хавф туғдирмайди.

Мониторинг харитасига кўра, пойтахтнинг турли ҳудудларида ҳаво сифати кўрсаткичлари асосан яхши ва қониқарли диапазонда қайд этилмоқда. Айрим нуқталарда AQI даражаси 50 атрофида бўлса-да, у ҳам соғлиқ учун жиддий хавф туғдирмайдиган тоифага киради.

220
0

Изоҳ