Турнир давомида миллий терма жамоа ушбу шаҳарда истиқомат қилади ва "Атланта Юнайтед" клуби базасида машғулотлар ўтказади.
Гуруҳдаги рақиблар ҳам ўз базаларини аниқлаб олишди. Португалия терма жамоаси Палм-Бич-Гарденс шаҳрида, Колумбия терма жамоаси эса Коламбусда жойлашади.
Қайд этилишича, ФИФА турнир давомида иштирокчи жамоаларнинг яшаши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган 61 та локацияни белгилаб олган. Базаларни тақсимлаш ўйинлар ўтказиладиган шаҳарлар ва стадионлар географиясини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Гуруҳ босқичи давомида терма жамоалар махсус чартер рейслар орқали бошқа шаҳарлардаги ўйинларга жўнаб кетади ва сўнгра ўз машғулот базаларига қайтади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида Португалия, Колумбия ва қитъалараро плей-офф ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ