• 12 045 сўм
    -11.18
  • 13 525 сўм
    -47.51
  • 145 сўм
    1.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 045 сўм
    -11.18
  • 13 525 сўм
    -47.51
  • 145 сўм
    1.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 20:57

Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

254
0
uznews.uz

Президентнинг тегишли қарорларига мувофиқ, Ойбек Йўлдошев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар «PwC Uzbekistan» компаниясининг давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори лавозимида ишлаган.

Меҳринисо Пардаева вазир ўринбосари лавозимини эгаллади. У бунга қадар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, Санжар Мирзалиев ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори бўлган.

254
0

Изоҳ