• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:52

Банклар, нотариуслар ва аэропортларда электрон ҳужжатлар қабул қилинади

Адлия вазирлиги ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига электрон шаклини тақдим этишга оид идоравий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказди.

248
0
uznews.uz

Мазкур ҳужжатлар билан 33 та идоравий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу фуқароларга ҳужжатларнинг электрон шаклини тақдим этиш, тегишли ташкилотларга эса уларни қабул қилиш имконини беради.

Жумладан, биометрик паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, уруш қатнашчиси гувоҳномаси ва талабалик гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шакли ўрнига my.gov.uz ва «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Рақамли ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

Банкларда — банк хизматларидан фойдаланиш ва айрим молиявий операцияларни амалга оширишда шахсни тасдиқлаш учун;
нотариал идораларда — тегишли нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;
аэропортларда — Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;
уруш қатнашчиларига компенсация беришда;
телекоммуникация хизматларида — абонент билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузишда;
қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда донорнинг шахсини тасдиқлаш учун;
ломбардлар билан шартнома тузишда;
тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда;
фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишда ва бошқа бир қатор хизматларни кўрсатишда.

Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига мувофиқ, шахсни тасдиқловчи ва бошқа бир қатор ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилган.

248
0

Изоҳ